“Ал-Ҳилол” клуби сафида ҳозирда Саудия Арабистони чемпионатида тўп тепаётган марокашлик дарвозабон Ясcин Буну Европага қайтиши мумкин. Франциянинг "ПСЖ" клуби африкалик футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Парижда Бунуни Жанлуижи Доннаруммага рақобатчи деб ҳисоблашади, у жорий мавсумдаги ўйинлари билан раҳбариятни ҳафсаласи пир қилди.
Ясcиннинг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Унинг потенциал трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.