"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель вингер Браян Сарагоса нима учун кам ўйин амалиётини олаётганини тушунтирди. Испаниялик футболчи январь ойида жамоага "Гранада"дан келиб қўшилганди.
“Бу унинг учун жуда катта қадам эди. Ҳурмат билан айтадиган бўлсак, у ўйнаган жойдан Чемпионлар лигаси жамоасига ўтиш жуда қийин, у қийин даврларни бошдан кечирмоқда. Мен Браянни бизга қўшилишга ишонтириш учун спорт директори билан қаттиқ курашдим.
Орадан кўп ўтмай биз яхши натижаларга эришмадик ва ёзда клуб билан хайрлашишга қарор қилдик. Браян инглиз тилида кам гапиради ва немис тилини умуман билмайди. Шундай экан, мослашиш вақт талаб этади”, деди Тухель матбуот анжуманида.