Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

ЎзПФЛ ва ЎФУ вакиллари FIFPRO'нинг Осиё-Океания бош ассамблеясида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон профессионал футболчилар ассоциацияларини ўзида бирлаштирган FIFPRO ташкилотининг Осиё-Океания тузилмаси 7-9 май кунлари Сингапурда ўзининг бош ассамблеясини ўтказди.

Унда ташкилотнинг Осиё ва Океания қитъаларида жойлашган аъзо уюшмалари билан бир қаторда қитъанинг етакчи лигалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Бутун жаҳонда профессионал футболчиларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган мазкур ташкилотнинг бош ассамблеясида профессионал мусобақалар ва уларнинг иштирокчилари ўртасидаги муносабат, мусобақаларни режалаштириш ва ўтказишда футболчиларнинг соғлиги ва имкониятлари даражасини инобатга олиш, шунингдек футболчилар уюшмалари ва лигалар, шунингдек клублар ўртасидаги муносабатларни тўғри ва ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳолда ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ассемблеяда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси доимий иштирокчи сифатида қатнашган бўлса, FIFPRO бу сафар Япония Жей-Лигаси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакилларини ҳам таклиф этиб, Лигалар ва Футболчилар уюшмалари ўзаро муносабатлари ва иш фаолияти қандай йўлга қўйилгани хусусида тажрибалар билан ўртоқлашишни сўради.

ЎзПФЛ Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан ўзаро яхши муносабатларни йўлга қўйган ва уюшмадан футболчилар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича келиб тушадиган мурожаатларни ҳамиша ҳал этишда яқиндан кўмак кўрсатиб келяпти.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 17:59, 08.05.2024.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.