"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг Каталония клубидаги келажаги ҳақида гапирди.
26 ёшли футболчи 2019 йилнинг июль ойида "Аякс"дан "Барселона"га ўтган эди. Трансфер суммаси 86 миллион еврони ташкил қилган футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.
"Де Йонг клубни тарк этиши керак. У ерда тўрт-беш йил бўлиб, унчалик яхши иш қилгани йўқ. У яхши футболчи, лекин "Барселона"га мос келмайди. У кетиши ва очиғи, Англияга кетиши керак.
Бошқа ўйинчилар ҳам бор, мен учун биринчи ўринда энг яхши ёш ўйинчиларга имкон берилиши керак, аммо Илкай Гюндоган каби тажрибалиларни олиб қолишимиз керак. Аммо мавсум якунида клубни тарк этиши кутилаётган бошқа кекса футболчилар ҳам бор.
Улар иш ҳақи шаклида катта харажатларни талаб қилади. Умид қиламанки, "Барселона" ёзда вазиятни таҳлил қилади ва тўғри ечим топади", — деди Пети Football Espana билан суҳбатда.
Жорий мавсумда де Йонг 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.