ПСВ Эйндховен Мюнхеннинг “Бавария” клубидан Малик Тильманни сотиб олишни расман расмийлаштирди. Бу ҳақда Ниделандиянинг янги чемпиони матбуот хизмати хабар берди.
21 ёшли америкалик футболчи ПСВ билан 2027/28 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади. Нидерландия топ-клуби футболчи учун мюнхенликларга 13 миллион евро тўлаган, деб хабар беради Transfermarkt портали.
Тильман жорий мавсумда ПСВ сафида барча расмий мусобақаларда 9 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга ошира олди.













