Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Жамшид Саидов: «Дуранг ёмон натижа эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасида сафарда «Металлург» билан дуранг ўйнаган Навоийнинг «Қизилқум» клуби устози Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Металлург» футболчилари омадсиз кечган ўйинлардан кейин бугун яраланган шер каби майдонга тушишларини кутгандик. Шу боис, бугун бироз ҳимоявий тактика танлагандик. Иккинчи тайм биринчисига қараганда анча қизиқарли кечди. Икки томон ҳам очиқ футбол намойиш этишди. Дуранг биз учун яхши натижа. Ҳар бир очко муҳим.

Диёр Раҳматиллоев бугун бироз киришиб кета олмади. Жуманқўзиев ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Бундай вазият бўлиб туради. Темпга киришиб кетиш қийин кечади. Лобжанидзе ҳали жароҳатидан тўлиқ тузалмади. Шу боис, таваккал қилишни истамаяпмиз. У бизга кейинги ўйинларда ҳали керак бўлади.

Ҳар ўйинга жиддий тарзда тайёрланамиз. Турли рақиб ва шунга яраша тайёрланамиз. Кўриб турганингиздек, чемпионатимиз даражаси кучайган. Кучаймоқда. Осон рақибнинг ўзи йўқ.

Шаҳбоз Жўрабековнинг бугунги ҳаракатлари шунчаки эҳтирослар билан боғлиқ. Асаблар, эҳтирос каби жиҳатлар футболнинг бир бўлаги», — деди Саидов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:36, 11.05.2024.
Ўқилди: 407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.