Италия чемпионатининг навбатдаги, 36-турида “Милан” “Кальяри”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, жорий мавсумдаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди.
Ўйин бўйича учрашувнинг бош қаҳрамони Кристиан Пулишич бўлди - америкалик ярим ҳимоячи дубл қайд этди ва Италия чемпионатидаги голлари сонини жорий мавсумда ўн биттага етказди.
Маълум бўлишича, Пулишич 2006/2007 йилги мавсумда Рикардо Какадан кейин бир мавсумда ўндан ортиқ гол урган биринчи "Милан" ярим ҳимоячиси бўлди.