Суперлига 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Андижон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалабани сақлаб қола олмаганимиздан афсусдаман. Афсуски, киритилган голдан сўнг ўйин назоратини сақлаб қола олмадик. Ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Бу жуда ҳам қайғули.
Биринчи бўлимда яхши ҳимояландик. Рақибга бир марта зарба бериш имконини қолдирдик. Қанотдан оширилган узатмаларни ҳам бартараф этдик. Иккинчи бўлимда ҳам шу услубни сақлаб қолишни режалаштирган эдик. Балки, киритилган иккинчи гол руҳий жиҳатдан таъсир кўрсатгандир. Бу ҳақида ўйлаб кўриш керак. Мен агрессив футбол кўрсатишни таъкидлаган эдим.
Футболчиларга эътирозим йўқ, улар ҳаракат қилишди. Ҳали кўп ўсишимиз лозим. Улар орасидан кимнидир энг яхши деб танлай олмайман.
Абдуғаниев ҳамда Бекмуродовнинг захирага олиниши? Буни уларнинг ўзлари сўради. Улар чарчаган эдилар.
Биз интенсив футбол кўрсатамиз. Мен жамоадаги муаммоларни яхши биламан. Ишонтириб айтаманки, жисмоний жиҳатдан кўрсаткичларимиз яхши. Юқоридаги муаммоларни ёпсак, катта сакрашга эришамиз. Ҳозирча эса кичиқ қадамлар билан кифояланамиз.
"Нефтчи"нинг олдига чемпионлик вазифаси қўйилган ва шунга мос таркиб жамланган. Бизнинг жамоамиздаги футболчилар эса даража жиҳатдан фарқ қилади. Бизнинг жамоа асосан ёшлардан ташкил топган. Уларнинг айримлари учун Суперлигадаги илк мавсум саналади. Уларга бироз тажриба керак", - деди Хомяков.