"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер келаси мавсум унинг жамоаси учун янада муваффақиятли бўлишига умид қилмоқда.
Мюнхенликлар жамоаси 12 йил ичида биринчи марта совринсиз қолди. Бундеслиганинг 33-туридан ўрин олган "Вольфцбург"га қарши ўйин (2:0) якунлангач, Нойер келаси мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.
“Яқинда Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимизга қарамай, мухлислар бизни ажойиб кутиб олишди. Албатта, бу муваффақиятсизликка улар айбдор эмас.
Келгуси йил финал "Аллианц Арена"да бўлади ва биз унда ўйнаш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, деди 38 ёшли “Бавария” сардори.