Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тайсон Фьюрининг отаси Олександр Усик жамоасининг аъзосига бош билан зарба берди (фото)

Баҳо:
+ | -

Британиялик боксчи Тайсон Фьюрининг отаси Олександр Усик жамоаси аъзосига бош билан зарба берди.

Украиналик боксчи жамоаси аъзоларидан бири Тайсоннинг отасини уришга урингач, Жон Фьюри унга боши билан зарба берди. Натижада Жоннинг боши ёрилди.

Эслатиб ўтамиз, Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри18 май куни Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони, украиналик Олександр Усикка қарши мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Маълумот учун, 35 ёшли Тайсон Фьюри ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида камерунлик MMA жангчиси, собиқ UFC чемпиони Френсис Нганнуга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонган эди. Тайсон профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (24 таси нокаут билан). Ҳисобида битта дуранг бор.

Украиналик Олександр Усик эса ўтган йилнинг августида британиялик Даниэль Дюбуани 9-раундда техник нокаутга учратиб, ўз камарини мажбурий даъвогардан ҳимоя қилганди. У ҳам барча 21 та жангида ғалаба қозонган (14 таси муддатидан олдин).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:00, 13.05.2024.
Ўқилди: 1740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.