"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Харви Эллиотт бу йил жамоадошларига мунтазам равишда гол уришга ёрдам бермоқда.
21 ёшли футболчи душанба куни "Астон Вилла"га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширди ва баҳс дуранг билан якунланди - 3:3. Squawka маълумотларига кўра, Эллиотт 2024 йил бошидан бери барча мусобақаларда 9 та голли узатмани амалга оширди - бу "Манчестер Сити" аъзоси Кевин Де Брюйнедан кейин (15 та голли узатма) энг кўп натижа. "Қизиллар" ярим ҳимоячиси билан иккинчи ўринни "Шаҳарликлар" сафида ўйнайдиган Родри бўлишиб турибди.
Харви Эллиот жорий мавсумда 51 та ўйинда жами 4 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.