Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни ҳозирда “қизил иблислар” сафида тўп тепаётган футболчилар ҳақида гапирди.
“Клубда ажойиб ўйинчилар бор, аммо уларнинг ўйинлари кутилган даражада эмас. Улар олган жароҳатларга қаранг. Улардан баъзилари, албатта, ўйнаши мумкин. Бу 100 фоиз аниқ. Олдинда Англия кубоги финали, кейин эса Евро-2024 бор. Уларнинг кўпчилиги чарчаган ва шунинг учун кўпроқ дам олишни ва фақат Кубок финали учун қайтишни хоҳлайди. Мен бу ҳақда биламан, мен буни кўп йиллар давомида кузатганман”, - дейди Уэйн Руни.