"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Расмус Хойлунднинг ўйинлари ҳақида гапирди.
"У жорий мавсумда учта жароҳат олди, аммо барибир 14 та гол урди. Менимча, бу ёш футболчи учун жуда яхши натижа. Биз у билан шартнома имзолашга қарор қилганимизда, бу футболчини нафақат жорий мавсум, балки келажак учун ҳам сотиб олаётганимизни айтдик.
У ривожланиши керак, унга вақт керак. Қиш олдидан у Премьер-лигадаги биринчи голини уриш учун курашди. У жуда кучли характерга эга. У ҳар бир учрашувни интиқлик билан кутади", деди Тен Хаг матбуот анжуманида.