Германиялик ҳимоячи Малик Тиав унга "Милан" қизиқиш билдирган пайти ҳақида гапирди. "Шальке"нинг собиқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, бу 2022 йилда овқат пайтида содир бўлган.
"Мен акам ва онам билан тушлик қилаётган эдим, улар менга қўнғироқ қилиб, Паоло Мальдини мен билан гаплашмоқчи эканлигини айтишди. Мен ўша вақтда ўзимни йўқотиб қўйдим", деб Тиав сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Тиав ҳозирги жамоасида 2022 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда, у клуб эндигина мамлакат чемпионига айланган бир пайтда Миланга кўчиб ўтди. Жорий мавсумда "Милан" А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.