Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Суперлига: 7-тур баҳсли вазиятларнинг барчасида ҳакамлар тўғри қарор чиқаришди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 15 май санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 7-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 7-тур доирасида ўтказилган ўйинларда жами 6 та баҳсли вазият юзага келди. Шунингдек, аёллар Олий Лигасидан ўрин олган марказий баҳсдаги баҳсли вазият ҳам эксперт-ҳакамлар назаридан четда қолмади.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: «Металлург» – «Қизилқум» ўйини: пенальти.

«Металлург» – «Қизилқум» баҳсининг 45+3-дақиқасида мезбонлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Навоийликлар жарима майдонида эса тўп ҳимояланаётган футболчи (37-рақам) нинг қўлига теккан. Дастлаб, бош ҳакам Фирдавс Норсафаров ўйинни давом эттирди, аммо ВАР орқали ҳолатни ўрганиб чиққач, пенальтига ишора қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячининг эҳтиётсизлиги сабаб тўп қўлга теккан. Қолаверса, ҳужум қилаётган томонга қараб бораётган тўпнинг йўналиши ҳам кескин ўзгарган. Бу каби ҳолларда пенальти берилиши лозим ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси якдил фикр асосида ҳакамнинг қарори тўғри бўлганини маълум қилади.

2-вазият: «Нефтчи» – «Андижон» учрашуви: пенальти.

«Нефтчи» ва «Андижон» жамоалари ўртасидаги «водий дербиси»нинг 90-дақиқасида мезбонларнинг 18-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Азиз Асимов бу вазиятда қоидабузарлик борлигини қайд этиб, фарғоналиклар фойдасига пенальти белгилади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда ҳимоячилар ҳужум қилаётган футболчини қўли билан ушлаб қолган ва унинг зарба беришига тўсқинлик қилган. Бу ерда 11 метрлик жарима зарбаси учун етарли асос бор ва ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

3-вазият: «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» баҳси: яна бир пенальти.

«Сўғдиёна» - «Навбаҳор» ўйинининг 20-дақиқасида мезбонларнинг 32-рақамли футболчиси эҳтиётсизлик сабаб ўз жарима майдонида тўпни қўли билан қайтарди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин бу вазиятда қўл билан ўйин борлигини маълум қилди ва 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ҳимояланаётган футболчи қўли билан тўпнинг йўналишини кескин ўзгартириб юборди ва ҳужумнинг самарадорлигини йўққа чиқарди. Шу сабаб ҳакамнинг пенальти белгилаши учун етарлича асос бор эди ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси белгиланган пенальти қарорини тўғри, деб баҳолади.

4-вазият: «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» беллашуви: мезбонлар фойдасига пенальти.

«Сўғдиёна» - «Навбаҳор» баҳсининг 79-дақиқасида меҳмонларнинг 14-рақамли футболчиси майдон эгаларининг 11-рақамли аъзоси билан тўп учун кураш олиб борди. Икки футболчининг тўқнашувидан кейин мезбонлар вакили рақиб жарима майдонида йиқилиб тушди ва бош ҳакам Рустам Лутфуллин 11 метрлик жарима зарбаси борлигини маълум қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда наманганликлар футболчиси тезликда ҳаракатланаётган ҳужум вакилини тўхтатиб қолган ҳамда унинг тўпга етиб боришига тўсқинлик қилган.  Бундай ҳолларда ҳакам асос етарли бўлгани боис пенальти белгилаши лозим. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият: «Сурхон» – «Динамо» учрашуви: пенальти.

«Сурхонʼ» - «Динамо» баҳсининг 90+9-дақиқасида номинал мезбонларнинг 6-рақамли аъзоси рақиб зарба берган вақтда тўпни қўли билан қайтариб қолгани маълум бўлди ва бош ҳакам Сардор Исматуллаев ВАР орқали вазиятни кўриб чиққач, пенальтига ишора қилди. Шунингдек, ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда термизликлар футболчиси қўлни нотабиий равишда тепага кўтарган ва дарвоза томон кетаётган тўпнинг йўналишига таъсир қилган. Шу сабаб ҳакамнинг мазкур қарори тўғри, дея қайд этилди.

6-вазият: «Насаф» – «Бунёдкор» ўйини: тўғридан-тўғри қизил карточка.

«Насаф» - «Бунёдкор» беллашувининг 68-дақиқасида меҳмонларнинг 5-рақамли аъзоси Қарши клубининг 32-рақамли футболчисининг оёғига хавфли зарба берди ва бош ҳакам Рустам Чориев унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда тошкентликлар футболчиси ўта қўпол ҳаракат қилган ва рақибига жиддий шикаст етказган. Ҳакамнинг мазкур қарори учун асос етарли ва қизил карточка тўғри, деб топилди.

7-вазият: «Бунёдкор-W» – «Сўғдиёна-W» ўйини: 11 метрлик жарима зарбаси.

«Бунёдкор-W» – «Сўғдиёна-W» учрашувининг 67-дақиқасида мезбонларнинг 7-рақамли вакиласи ўз жарима майдонида тўпга қўли билан теккан ва бош ҳакам Ҳуснора Жумаева жиззахликлар фойдасига пенальти белгилаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда тошкентликлар футболчисининг қўли нотабиий ҳолатда турган ва тўпнинг йўналишига таъсир қилган. Бу асослар ҳакам томонидан пенальти белгиланишга асосли, деб топилди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг мазкур қарори тўғри эканини маълум қилади.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 17:21, 16.05.2024.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.