"Манчестер Сити"нинг асосий дарвозабони ҳисобланган Эдерсон Мораес мавсумнинг қолган ўйинларида ўз клубига ёрдам бермайди.
Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати расман хабар берди. Сабаби бразилиялик ўтган ҳафтада "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олганди.
Унинг ўрнини "шпорлар"га қарши ўйинда Стефан Ортега эгаллади, у ўйин охирида ажойиб ўйнади ва кетма-кет сейвларни амалга оширди.