Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Миржалол Қосимов: «Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар сабаб ғалаба қозондик»

Баҳо:
+2 | -

 Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуоти анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди. Қосимов дастлаб ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.

— Олқиш учун раҳмат. Ғалаба ибалн барчани табриклайман. Мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлаб турганлари учун ҳам раҳмат. Йигитларга ҳам раҳмат айтиб ўтдимю Бу даражадаги ўйинлар осон кечмайди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар сабаб ғалабани қўлга киритдик.

— Фарҳод Тожиевни биринчи бўлимдаёқ майдонга тушириши имкони бўлмадими?
— Ливан кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашини билардик. Шу боисдан ҳам биринчи бўлимда битта ҳужумчи билан чекланиб рақиб қарши ҳужумига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлдик. Фарҳод эса иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириб бериши керак эди ва бу ишни уддалади, менимча.

— Сўнгги икки ўйиндан бери ёши катта футболчилар эмас, захирадан майдонга тушаётган футболчилар кучайтиришмоқда. Балки жамоани ёшартириш пайти келгандир.
— Агар ҳаммасини ёшартириш орқали таркиб тузадиган таркиб бўлсак, биринчи бўлимб буни сиў танқид қилиб чиқишингиз мумкин.

— Майдоннинг ҳолати ҳам сифатли футболга таъсир қилмадимикан?
— Албатта, қисман бўлсада, бу таъсир қилди. Бироқ энг муҳими биз ғалабани қўлга кирита олдик.

— Гейнрихнинг тушкун ҳолатда юрганини кўрдик. Бунга сабаб нима?
— Мен ватан терма жамоа ўйнаганда жонимни бериб бўлсад ҳаракат қилиб келганман. Бошқалар ҳам шундай бўлиши керак. Гейнрихнинг бу ҳолати менга маълум эмас.

— Бундан кейинги учрашувларда кўпроқ йиғин ўтказиш имкониятига эга бўлишингиз учун ҳаракат қиласизми?
— Буни хоҳлаймиз. Аммо зич тақвим бунга ҳалақит беради.

— Янги «Бунёдкор» стадионида ўйнаш салобати босдими?
— Қанақа стадионда ўйнашингдан қатъий назар, сенга тикилиб турган миллионлаб нигоҳлар олдида салобат босади. Қайси стадионда бўлишининг аҳамияти йўқ. Шундай экан бу паллаларда қўрқиш эмас, кўпроқ масъулият билан ёндошиш керак.

— Қанотлардан кўпроқ ҳужумлар ташкил қилинмоқда. Лекин қанот ёпиладиган бўлса, марказдан кириш имкониятини ҳам ўйлаб қўйганмисизлар?
— Агар қанот ёпиладиган бўлса, марказ очилади. Биз ҳам ҳар хил ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қиламиз, бироқ бунга ҳар доим ҳам имкон берилмайди..

— Артём Филипосян ўрнига Фарҳод Тожиев майдонга чиқарилгач, Одил Аҳмедов орқароқда ҳаракат қила бошлади. Бу олдиндан ўйланган тактика эдими?
— Албатта футболда ҳамма вазиятга тайёр туриш лозим. БАА билан ўйинда ҳам худди шунақа ҳолатни вужудга келитиришга ҳаракат қилгандик. Бу сафар ҳам вазият шуни тақозо қилди ва биз Одилни орқада ўйнашга қарор қилдик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:03, 26.03.2013.
Ўқилди: 16457 марта.
Фикрлар: 106 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.