Кириш Регистрация

Осиё кубоги-2015 тақвими тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси ва Осиё кубоги-2015нинг маҳаллий ташкилий қўмитаси мусобақанинг тақвимини тасдиқлади.

Унга кўра, Осиё кубоги 9 январь куни Мельбурнда бошланади ва 31 январь куни Сиднейда бўлиб ўтадиган финал баҳси билан якунига етади. Шунингдек, чемпионатга юқоридаги 2та шаҳардан ташқари Брисбан, Канберра ва Ньюкасл шаҳарлари ҳам мезбонлик қилади.

Маҳаллий ташкилий қўмита раҳбари Майкл Браун Осиё кубоги-2015 тақвимининг тасдиқланиши муҳим воқеа эканини таъкидлаб ўтди.

"Осиё кубоги Австралияда 3 ҳафта давомида бўлиб ўтади. Мухлислар 32та ўйиндан баҳраманд бўлишади ва турнирнинг энг кулминацион нуқтаси 31 январь куни бўладиган финал баҳси бўлади. Бешта шаҳарда, бешта стадион ўйинларни қабул қилиш учун тайёрлигидан хурсандман. Бу эса мусобақа тақвимини яхши тузиб чиқишга ёрдам беради", дейди Браун.

Брауннинг таъкидлашича, мезбонлар гуруҳ баҳсларини 9 январь куни Мельбурнда, 13 январь куни Сиднейда, 17 январь куни Брисбэнда ўтказади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:52, 27.03.2013.
Ўқилди: 6739 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик