Кириш Регистрация

Ёшларимизнинг ЖЧдаги рақиби Янги Зеландия бўлди

Баҳо:
+2 | -

Ҳозиргина Фижида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида Океания чемпионатининг ғолиби номи аниқланди. 5та жамоа ўртасида давравий тизимда бўлиб ўтаётган чемпионатнинг тўртинчи кунги мусобақасида ҳали очко йўқотмаган Фижи ва Янги Зеландия жамоалари баҳс олиб боришди. Бу ўйинда янги зеландияликлар рақибини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Фижи сўнгги турда Папуа Янги Гвинеяни мағлуб этса ҳам фақатгина 2-ўринни олади холос.

Демак, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини Янги Зеландия қўлга кириди.

Хабарингиз бор, бу жамоа қуръага кўра Ўзбекистон ўрин олган "F" гуруҳидан жой эгаллайди. Бу гуруҳда шунингдек Хорватия ва Уругвай терма жамоалари ҳам ўрин олишган.

Худди Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда бўлгани каби гуруҳнинг дастлабки баҳсида Ўзбекистон ва Янги Зеландия жамоалари кураш олиб боришади. Бу ўйин 23 июнь куни Бурса шаҳридаги "Отатурк" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:14, 27.03.2013.
Ўқилди: 5300 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик