Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Александр Хомяков: "Ғалабага бўлган интилиш юқори эди, лекин...”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Металлург” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Андижон" жамоаси устози Александр Хомяков иштирок этди.

- Ҳамма кўрди, анча оғир ўйин бўлди. Бундай сифатли мухлисликда биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Афсуски, иккинчи ўйинда ҳам биз бундай ишқибозларимиз қаршисида ғалаба қозона олмадик. Жуда асабий ўйин бўлди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. ғалабага бўлган интилиш йигитларда юқори эди. Яхши ҳаракат қилдик, олдинга интилдик. Лекин биз ғалаба учун етарлича кураша олмадик. Ҳужумкор ўйин бўлди. Хиссиётларга бой ўйин бўлди. Рақиб ҳам яхши ҳимояланди. Қанотлардан уюштирган ҳужумларимиз ҳам ўз самарасини бермади. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ўйин кўрсатди. Бир вазиятда улар шундан фойдаланиб гол уришди.

- Ғалабага нима етишмади?

- Ҳужумда етарлича яхши ўйнай олмадик. Аниқлик етишмади. Шу билан бирга ҳужумлардаги ноаниқ ҳаракатлар туфайли ғалаба қозона олмадик. Чунки рақиб яхши ҳимояланди.

- Гол ўтказилганидан кейин бир қатор захирадан ўйинчиларни туширдингиз. Бу ўзгаришлар қанчалик ўзини оқлади, деб ўйлайсиз?

- Бунга қўшиламан ва бир қатор ўйинлардан бери мажбурий ўзгаришларни амалга оширяпмиз. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар ўйинимизни кучайтира олишди, деб айта оламан. Бундай ишқибозлар қаршисида майдонга тушиш ва тўп суриш ҳар қандай футболчига қўшимча масъулият юклайди. Таркибимиз медаллар учун курашадиган ҳолатда эмас. Балки йигитларда босим бўлгандир. Масъулият юқори, майдонга чиқиб ғалаба қозонишимиз асосий вазифамиз. Тан оламан, бир неча учрашувлардан бери майдонга тушган футболчилар ўйинни тўлиқ кучайтира олмаяптилар. Баъзида тажриба етишмаяпти. Юқорида айтганимдек, рақиб ақлли ҳимояланди. ўйинимизда ўзига яраша режаларимиз бор эди. Лекин ўхшамади. Ярим ҳимоячиларимизга аниқлик етишмади. Қанотларда ҳам муаммоларимиз борлиги кўриниб турибди. Буни кейинги ўйинларда бартараф қиламиз. Самиевни ўйинида ҳам тажовузкорлик етишмади, уни бугун мунтазам равишда қўриқлаб туришди.

- “Андижон” охирги учта турдан бери ютолмаяпти. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин сифати мени қониқтирмаяпти. Ҳужумларда ижодкорлик ҳамда вазиятлардан унумли фойдаланиш етишмаяпти. Ҳимояда ҳам бир қатор муаммолар бор. Ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпмиз. Билиб турибман, уйда юта олмаяпмиз. Вазиятни тўғрилаш чораларини кўрамиз.

- Ўзингиз ҳам айтиб ўтдингиз, ҳар учрашувда жамоа гол ўтказиб юборяпти. Литовканинг ўйинидан қониқяпсизми?

- Тўғри, у 10 та ўйин ўтказди. Ўйинларни таҳлил қиладиган бўлсак, 10 та учрашувдан фақат биттасида қўпол хатога йўл қўйди. Уни айбдор сифатида кўрсатиб бўлмайди. Умумий маънода, у деярли хато қилмаяпти. Шу боис бирор нимани ўзгартириш шарт эмас. Ҳа, бизда бошқа дарвозабонлар ҳам бор. Лекин уларда ўйин амалиёти кам. 10 та ўйинда битта хато қилганлиги менимча ёмон кўрсаткич эмас" - деди Хомяков.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 22:47, 18.05.2024.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.