Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Веско Стешевич: "Турдан-турга ўйинимизни яхшилаб боряпмиз”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Металлург” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич иштирок этди.

- Жанговар руҳдаги ўйинни гувоҳи бўлдик. Иккала жамоа ҳам етарлича курашди. Биринчи таймда иккита яхши имкониятимиз бўлганди. Лекин бундан тўлиқ фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин яхши вазиятларга эга бўлдик. Дарвозабонимиз ҳам маҳорат кўрсатди. Афсуски, ғалабани сақлаб қола олмадик.

- Дарвозабоннинг ҳолати яхшими? Унда жароҳат борга ўхшади...

- Уни ҳали тўлиқ кўздан кечирмадим. Менимча, унда ҳаммаси яхши, деб ўйлайман.

- “Металлург” ҳали ютмади. Лекин “Пахтакор”га қарши муносиб ўйин кўрсатди. Бугун дуранг қайд этди. Аста-секин ўйин сифати яхшиланяпти. Жамоа ғалабага қараб кетяпти.Чемпионатдаги илк ғалабасини тез кунда кўришимиз мумкинми?

- Ўринли ва мазмунли савол. Фикрларингизга қўшиламан. Турдан-турга ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Афсуски, ўтган турда пеналтини амалга ошира олмадик. Бугунги ўйинда ҳам гол урган футболчимиз яхши натижа кўрсатяпти, уни қўллаб-қувватлаймиз. Бугун яхши ҳаракат қилдик. Аммо бир-икки вазиятдаги хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Агар ғалабани сақлаб қолганимизда ўйинчиларимизга ва барчамизга чин маънода мукофот бўларди. Берган саволингизни қўллаб-қувватлайман. Ўйиндан-ўйинга натижаларимиз яхшиланиб боряпти.

- Жоржевич янги трансфер сифатида олинганди. У ҳақида фикрингиз? ўринбоевнинг ҳолати қандай?

- Забиҳиллони жароҳати бор. Секин-аста тиккаланяпти. Ўйлайманки, 10 кунлардан кейин машғулотларимизда қатнашишни бошлайди. Индивидуал шуғулланишга киришди. Барчамиз жамоамиз сардорини тезроқ майдонга қайтишини хоҳлаймиз. Аммо бунга бироз муддат керак. Бошқа ўйинчиларимиз ҳам имкон қадар ҳаракат қилишяпти. Жоржевич ҳам интиляпти. Миличкович ҳам бошида қийналганди. Мана, ҳозир анча яхшиланиб боряпти.Барча футболчиларимизни яхши формада бўлиши учун ҳамма имкониятларимизни ишга соляпмиз" - деди "Металлург" устози.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 23:10, 18.05.2024.
Ўқилди: 1147 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик