Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Cияваш Ҳақназари: "Дерби ўйинлари доимо муросасиз тарзда кечган"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 28 ёшли эронлик тажрибали ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназари бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Водий дербиси” баҳслари, айниқса, “Нефтчи”га қарши ўйинлар доимо муросасиз, кескин курашлар остида ва шиддатли тарзда кечган.Бу сафарги беллашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. Жорий мавсумда ҳар икки жамоа ўз олдига юксак мақсадлар қўйганлиги, шунингдек, турнир жадвалида ҳам юқори поғоналарни эгаллаб турганлиги бўлажак ўйинга бўлган қизиқишни янада ошириши, интрига ҳосил қилиши турган гап.

Бундай даражадаги баҳсларнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини биз – футболчилар ҳам тушуниб турибмиз ва ушбу ўйинда майдонга ўзгача иштиёқда тушиб, ғалаба қозониш ҳамда мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз, - деди Сияваш Ҳақназари.

 

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 10:04, 19.05.2024.
Ўқилди: 859 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.