"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ўз клубидаги мавсумни сарҳисоб қилди. Бундеслиганинг сўнгги учрашувида жамоа сафарда "Хоффенхайм"дан 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Жамоа учун қийин мавсум бўлди. Бундай натижалар такрорланмайли. Бизнинг энг катта муаммомиз барқарорлик эди. Келгуси мавсумда ўзимизни бошқача кўрсатишимиз керак. Натижа учун жамоадаги ҳар бир киши жавобгар”, - деди германиялик дарвозабон.