Андреа Аньелли ижтимоий тармоқларда Массимилиано Аллегри билан хайрлашди.
Олдинроқ "Ювентус" 56 ёшли мураббий билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилганди.
“Бетакрор комбинация: ғурур ва инсонийлик, улар ўн йиллик саёҳат давомида бирлашди. Раҳмат, Макс, борлигинг ва “Ювентус”ни ҳимоя қилганинг учун раҳмат. Охиригача кураш...”, - деб ёзади “Ювентус”нинг собиқ президенти Андреа Аньелли.