Жейми Каррагернинг фикрича, Юрген Клопп "Ливерпул"нинг янги даврдаги Билл Шенклисидир.
Январь ойида германиялик мутахассис АПЛнинг жорий мавсуми якунлангач, "қизиллар" бош мураббийи лавозимини тарк этиши маълум бўлганди.
"Мен Клопп ва ўғлим билан ўтказган оқшомлар ҳақида ўйлаяпман, ўша оқшом Мадридда "Ливерпуль" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганида, у бутун умр қалбимизда қолган.
Бу Клоппнинг янги авлод мухлислари учун қилган иши. У энг юқори нотада якунлаган. "Ливерпул"нинг биринчи рақамли футболчиси - Билл Шенкли ва менимча, Клопп бу даврнинг Шенклиси ва бу ҳақиқатан ҳам ажойиб мерос", - деди "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер.
Эслатиб ўтамиз, Билл Шенкли "Ливерпул"ни юқори дивизионга олиб чиққан таниқли мураббий ҳисобланади.