Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Виталий Левченко: “Ҳужумкор эмас, замонавий футбол ўйнадик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко қатнашиб, журналистларнинг  саволларига жавоб берди.

Меҳмонлар устози одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Бугун яхши ўйин ўтказдик. Рақиб деярли ҳеч нима ярата олмади. “Навбаҳор”ни яхши ўрганиб чиққандик. Бугунги учрашувда дуранг адолатли натижа бўлар эди. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Бизни қўллаб- қувватлаш учун Наманганга келган барча мухлисларга раҳмат. Улар бугун ажойиб атмосфера яратишди.

- Биз бугун ҳужумкор “Нефтчи”ни кўрдик. Сиз ўзгаришларга ҳам кўп қул урмоқдасиз. Бугунги учрашувга тайёрлаган режангиз ҳужумкор футбол намойиш этиш эдими ёки ўйин вақти шундай услуб танлашга мажбур бўлдингизми?

- Ҳужумкор эмас, замонавий футбол ўйнадик. Замонавий футболда барча бирга ҳужум қилиш ва бирга ҳимояланиши керак. Биз бугун ғалаба учун майдонга тушгандик ҳамда  кўпроқ ҳужумчиларни алмаштирдим.

- Мухлислар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Водий жамоаларининг мухлислари ҳар доим ўз жамоасини фаол тарзда қўллаб-қувватлашади. Бугун ҳам икки жамоанинг мухлислари ажойиб атмосфера яратишди. Уларга раҳмат айтамиз. Мухлислар бизга ишонишда давом этмоқда. Бу эса ҳурматга сазовор жиҳат.

- Бугун Ботирали Эргашевни асосий таркибда майдонга туширдингиз. Бу мажбурий ўзгаришмиди ёки ихтиёрий?

- Икки дарвозабонимизнинг даражаси тенг. Ботирали миллий терма жамоа дарвозабони ва унга ишонч билдиришимиз табиий. Иккита тенг даражали дарвозабонимиз бор. Эргашев бугун яхши ўйнади.

- Бугун ҳужумчиларни ўзгартирдингиз. Норчаев ва Нсунгусилар майдонга тушишганидан кейин жамоанинг ҳужумлари янада хавфлироқ кўриниш ола бошлади. Икки нафар ҳужумчи билан майдонга тушиш режангиз бормиди?

- Норчаев бор-йўғи икки кун аввал жамоа машғулотларига қўшилди. Уни эртароқ майдонга тушириш ёки асосий таркибга қўйиш ҳали хавфли. Ҳусайн тикланишда давом этмоқда. Эффионг эса майдонга тушди ва анча фойда келтирди, аммо жамоада бошқа футболчилар ҳам бор ҳамда бу соғлом рақобат. Ким яхшироқ ўйнаса, ўша футболчи асосий таркибда майдонга тушади. 

Нефтчи ўз вазиятларидан унумли фойдалана олмаяпти. Жамоага бир нима етишмаётгандек. Нефтчи”нинг ғалаба қозонишига нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Биз янги жамоа туздик. Барча муаммолар ҳал этилиб, бир тизимга ўтишимиз учун бироз вақт керак. Жамоани йиғиш биринчи босқич. Иккинчи босқич эса янги жамоани бир услубга мослаштириш. Биз иккинчи босқичдамиз ва бизга барқарорлик етишмаяпти. Кўп футболчиларимиз терма жамоа йиғинларига йўл олишди ва шу сабабли, орада узилиш бўлди. Ҳали ҳеч нима йўқотилмайди. Биз жангни бой бермадик.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:08, 20.05.2024.
Ўқилди: 942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик