Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Миржалол Қосимов: "Футбол – бу шахмат эмас"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Сўғдиёна" (5:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Иккала жамоа ҳам ноқулай об-ҳавога қарамай, чиройли ўйин кўрсатди. Кучли ёмғир ёғишига қарамай, стадионда бизни стадионда қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугун улар зерикиб қолишмади. Куни кеча Олмалиқда кончи ва металлурглар куни кенг нишонланди. Футболчилар ушбу байрамга мухлислар учун ғалаба совға қилишди.

"Локомотив" 3 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилди. Ўтган беллашув курашларга ва узун пасларга бой ўтди. "Сўғдиёна" эса кичик ва ўрта масофадаги узатмалар билан ўйнайди. Жиззахликлар таркибида Дориев, Ёвович, Петкович сингари ижрочилари бор. Шу сабабли ҳам бугун очиқ футбол гувоҳи бўлдик.

2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда жуда ҳам оддий тўплар ўтказиб юбордик. Рақиб катта эътиборни стандарт вазиятларга қаратгани сезилиб турган эди. Биринчисини қарши ҳужумда, иккинчисини бурчак зарбасидан, учинчисини эса пеналтидан ўтказиб юбордик. Футболда бундай ҳолатлар ҳам учраб туради. Асосийси, байрамона кайфиятга ўз ҳиссамизни қўша олдик.

Бундай об-ҳавода камчиликларни камайтириш талаб этилади. Албатта, ҳамма ҳам хато қилади. Шунинг учун доим такрорлаб келман, футбол – бу шахмат эмас. Тўпни қабул қилишдан олдин уни кимга узатишни билиш лозим. Яъни, жуда ҳам тез фикрлаш керак", - деди Қосимов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:10, 20.05.2024.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.