Кириш Регистрация

Бокс. Жалоловга мағлуб бўлган Ричард Торрес профессионал жанглардаги ўнинчи ғалабасини нишонлади

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Унда америкалик боксчи, Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндори Ричард Торрес ҳам рингга кўтарилди. Унга ҳамюрти Брэндон Мур рақиблик қилди. Жанг бешинчи раундда якунланди. Торрес рақибини оғир зарбаси орқали нокдаун ҳолатига туширди, кейинроқ эса рефери жангни тўхтатди.

Бу орқали Торрес проф боксдаги ўнинчи жангини ҳам муддатидан олдин ғалаба билан якунлади. Мур эса ўзининг 15-жангида илк бор мағлубиятини қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов ва Ричард Торрес ҳаваскор боксда икки бор тўқнаш келган ва ҳар икки жангда ҳамюртимизнинг қўли баланд келган. Токио-2020 Олимпиадаси финалида Жалолов Ричард Торресни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.

Киритилди: 19:50, 20.05.2024.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик