«Бавария» Томас Тухелга клубни тарк этганидан кейин товон пули тўлайди.
"Bayern & Germany" журналист Флориан Плеттенбергга таяниб хабар беришича, «Бавария» мавсум охирида бош мураббийликдан кетган Тухелга 10 миллион евродан кўпроқ товон тўлайди. Унинг мураббийлар штаби шартнома муддати тугайдиган 2025 йилнинг 30 июнига қадар маош олади.
Қайд этилишича, Тухелнинг кейинги клуби «Бавария»га товон пули тўламайди, чунки мураббий билан шартнома бекор қилинади.