Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Рўзиқул Бердиев: "Жароҳатланганлар сафга қайтса, янада кучли бўламиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ўйинда иккинчи рақам сифатида ҳаракат қилдик. "Сурхон" жамоасига тўпни берганимизга қарамай, улардан кўпроқ вазият ярата олдик. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз. Қанчалик ҳимоявий ўйнаган бўлмайлик, бугунги асосий мақсад — ғалабага эришдик. Ҳар бир 3 очко жамоамиз учун муҳим, шунинг учун эътиборни ғалабага қаратиб ҳаракат қилдик.

Бу режамизда бор эди, десак бўлади. "Сурхон"ни яхши биласизлар, тўп билан ишлашни яхши кўради. Шундан келиб чиқиб, қарши ҳужумда, иккинчи рақам сифатида баҳс олиб боришни мақсад қилгандик. Ва йигитларга рақиб тўп билан бўлган пайтда уларга нисбатан бироз кескинроқ ҳаракат қилиб, кўпроқ тўпларни ютиб олиб, қарши ҳужумларга тезроқ ўтишни уқтиргандик. Баъзи вазиятларда бу иш берди, лекин аксар ҳолларда ҳимоядан ҳужумга чиқишда оқсадик. Асосийси, жарима майдонимиз атрофида "Сурхон" жамоасига вазият яратиш учун имкон қолдирмаслигимиз керак эди. Менимча, буни уддалай олдик, сўнгги сониялардаги ҳолатни инобатга олмасак, рақибларда дарвозамиз яқинида у қадар хавфли вазиятлар бўлмади.

Бизда ҳозирда бироз муаммоли вазият кузатилмоқда: 4 нафар ҳимоячимиз жароҳатда, уларнинг иккиси асосий таркиб футболчилари. Шу боисдан Мозговойни ҳимояга туширишга мажбур бўляпмиз. Бу ҳам, албатта, ўйинимизга таъсир қиляпти. Йигитлар сафга қайтганда янада кучлироқ бўламиз.

Зафармурод яқин 10 кун ичида асосий гуруҳ билан машғулотларда қатнашмади. "Бунёдкор"га қарши беллашувда айтган эдим, учрашув куни белида оғриқ сезган эди. Кечагина сафга қайтган эди, аммо бугун таваккал қилишни хоҳламадик.

Ҳар қандай футболчининг ўз позициясида тўп тепмаслиги жамоага таъсир қилади. ОКМКга қарши баҳсда Ғайбуллаев ва Давронов ўйнаганида ҳимоя марказида ҳеч қандай қийинчилик кўрмаган эдик. Алибек сафдан чиққандан сўнг дуч келаётган муаммоларимизни ўзингиз кўриб турибсиз. Келгуси беллашувларда майдонда бизга ёрдам бера олишидан умидвормиз ва бу жуда ҳам муҳим. Ҳар бир футболчи ўз амплуасида ҳаракат қилишнинг илмини олган бўлади. Акмал биз талаб қилаётган юкламаларни бажариб беряпти. Лекин унда марказий ҳимояда ўйнаш кўникмаси камроқ.

Кўнглим тўлмаганлари захирада ўтирибди. Бошланғич таркибда Зораннинг қолганлардан кўра кўпроқ тегяпти", - деди Бердиев.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:19, 21.05.2024.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.