Италия чемпионати 37-турида "Ювентус" меҳмонда "Болонья" билан жанговар дуранг ўйнади - 3:3. Баҳс давомида туринлик мухлислар жамоа собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегрини қўллаб-қувватлашди.
"Жаноб Аллегри! ",- деб ҳайқиришди "кекса синьора" мухлислари.
Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри Италия кубогини қўлга киритганидан сўнг кўп ўтмай “Ювентус”дан ҳайдалган эди. “Аталанта”га қарши финал ўйинида мутахассиснинг ўзини тутиши клубга ёқмади.