"Валенсия" ярим ҳимоячисига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда. Sport.es хабарига кўра, жамоа Испания чемпионатининг ушбу сонида 4 та гол ва 1 голли узатма муаллифи бўлган 21 ёшли Хави Геррага кўз тикишган.
Манба берган хабарга кўра, ёш футболчини трансфер қилиш ташаббуси шахсан "Барселона" спорт директори Декуга тегишли.
Ярим ҳимоячининг товон пули 100 миллион евро, бироқ Герра 30 миллионга қўйиб юборилиши мумкин деган фикр бор.