Ханс Флик "Челси"ни бошқаришга тайёр.
Олдинроқ Лондон клуби Маурисио Почеттино билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилганди.
Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, "Челси"ни бошқаришга "Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ устози қизиқмоқда.
Қайд этилишича, Фликнинг номзоди клуб томонидан аввалроқ муҳокама қилинган.