Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютмасак, поезд кетиб қоларди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасидат ўз майдонида "Локомотив"ни мағлуб этиб мавсумдаги биринчи ғалабасига эришган "Бунёдкор" клуби устози Илёс Зейтуллаев илк 3 очко, танаффусдаги ҳолат, дарвозабон ҳамда услуб ҳақидаги саволларга жавоб берди.

"Очиғи, ҳали ғалаба қувончи тарк этмади. Футболчиларга ўйин учун, айниқса иккинчи тайм учун раҳмат. Бугун футболчилар шижоат кўрсатишди. Тан олиш лозим, бугун рақиб бизга қийинчилик туғдира олди. Биринчи тайм айнан Локомотив устунлигида ўтди. Танаффус чоғида кийим алмаштириш хонасида футболчиларимизнинг кўзидаги шижоатни кўрдим. Шу боис, иккинчи таймга умуман бошқача жамоа бўлиб тушдик. Йўлдошев, Иззатов ва Фране иккинчи таймда жамоамиз ўйинини белгилаб беришди. Улар паслар орқали рақиб дарвозаси яқинига кела олишди. Якунда эса узоқ кутилган ғалабага эришдик. Футболчилар ҳақиқий жангда ғалаба қозонишди.

Агар мухлис бўлиб стадионга кирганимда бугунги ўйин менга ёққан бўларди дея оламан. Айниқса, иккинчи тайм давомида иккала жамоа томонидан ҳам жанг кўрдик. Футболчилар янги услубга тез киришиб кета олишди. Ҳали қиладиган ишларимиз талайгина. Аммо, шогирдларимнинг ишга бўлган муносабати мени қувонтиряпти.

Любич бугун ёмон ўйнамади. Дарвозабон сифатида унинг ҳаракатлари менга манзур бўлаяпти. Уни ортиқча мақтамоқчи эмасман, шунчаки у танқидга лойиқ ҳам ўйин кўрсатмади. Сарвар ҳақида ҳам шундай фикр айтиш мумкин. У ҳам биз учун муҳим ўйинчи.

Бугун ғалаба қозона олмасак поезд кетиб қоларди ва рақибларга етиб олиш вазифаси қийинлашарди. Шукрки, бугун ғалаба қозона олдик. Бугун майдон четида жуда асабийлашиб эҳтиросларга берилдим, бу албатта хунук кўринган бўлиши мумкин. Бунинг учун узр сўрайман. Футболчиларга осон, улар майдонда эҳтиросларини унутишлари мумкин. Аммо, майдон четида ўйинни кузатиш ва кўрсатма бериш мураббийларга осон эмас.

Ўзимни бошқа кучли мураббийлардек тутмайман. Албатта, анча йиллар аввал Гасперини, Сарри каби кучли мураббийлар қўл остида шуғулланганман. Аммо, мени ўз қарашларим бор. Ҳозир чиройли ўйин ҳақида ўйламаяпмиз. Ҳозир биз учун натижа муҳим", - деди Зейтуллаев.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:02, 22.05.2024.
Ўқилди: 1260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8377]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6058]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2833]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2656]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2136]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2097]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2020]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1776]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик