Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Федерико Вальверде Тони Крооснинг кетиши ҳақидаги фикрларини айтди.
"Ҳар биримизнинг болалигимизда кумиримиз бор эди. Биз ўша одамни телевизорда кўриб: "Мен худди шундай бўлишни хоҳлайман" деб ўйлардик.
Мен ҳам шундай болалардан бири эдим ва ўз кумирим билан ўйнаш орзумни амалга оширишга муваффақ бўлдим. Бу ғалати туйғу, лекин шуни айтишим керакки, мен сиз билан яна ўн йил ўйнашни хоҳлардим. Сиз доимо мени ҳайратда қолдирган инсон бўлдингиз", - дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.