Ўтган октябрь ойида "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар тиззасидан жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган эди.
Юлдузли бразилиялик келаси мавсум бошига қадар тиклана олмайди. Жамоа бош мураббийи Хорхе Жезуснинг сўзларига кўра, Неймар куздан эртароқ вақтда футбол майдонига қайтади.
“Одатда бундай жароҳатларнинг тикланиши учун 10 ойдан 11 ойгача вақт кетади. Ўйлаймизки, Неймар сентябрь ёки октябрда яна ўйнай олади", - деди Жезус.