“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Европа лигаси финалида “Байер” устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.
“Ўйлайманки, биз ушбу учрашувда ғалаба қозонганимиз билан тарих ёздик. Бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган бўлди: биз чемпионликни қўлга киритган "Ливерпуль", "Спортинг"ни мағлуб этдик. Биз "Ливерпуль" билан ўйнаганимизда, улар Премьер-лигада пешқадамлардан эди. Ҳозир эса Германия чемпионига қарши турдик. Ажойиб. Йигитлар ғайриоддий эди, бу унутилмас ўйин", - дея Гасперинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.