Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

WADA Президенти билан истиқболли режалар муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши доирасида мамлакатимиз расмийлари ва WАDА раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда допингга қарши кураш бўйича ўзаро ҳамкорликка оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Витолд Банка бошчилигидаги WАDА мутасаддилари, Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков иштирок этишди.

Одил Абдурахманов Президентимиз Шавкат Мирзиёев барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг имкониятларини спорт орқали жаҳон майдонида намойиш этиш, жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб бораётган ишлари хусусида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида Адҳам Икрамов ва Ойбек Касимов атлетларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарликлари, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар хусусида тўхталишди.

Қайд этиш жоиз, юртимиз бундай нуфуздаги йиғилишни биринчи маротаба қабул қилмоқда ва WАДА Президенти ҳам илк бора диёримизга ташриф буюрмоқда. Витолд Банка ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро майдондаги натижалари ортиши баробарида мазкур соҳа мутахассислари ҳам ўз тажрибаларини орттириб бораётганликлари, ҳамюртларимиз улкан муваффақиятларга эришаётганини мақтов билан тилга олди.

Самимий руҳда ўтган учрашув давомида томонлар ўзбекистонлик халқаро допинг офицерларини янада кўпайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва келгусида бу каби кўплаб халқаро тадбирларни ўтказиш бўйича фикр алмашишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:53, 23.05.2024.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик