Кириш Регистрация

«Бетис» ҳимоячиси Лондон клубига ўтади, бундан «Барса» ҳам фойда кўради

Баҳо:
+ | -

«Бетис» ҳимоячиси Шади Риад Англиянинг «Кристал Пэлас» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) хабар берди.

Манбага кўра, клублар марокашлик футболчининг белгиланган суммаси 14 миллион еврога трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган, Риад тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, 5 йиллик шартнома имзолаши мумкин.

Олдинроқ «Барселона» Риаднинг «Бетис» билан шартномасидаги қайта сотиб олиш бандини фаоллаштиришни мақсад қилганди. Агар у каталонияликлар сафига қайтмаса, «Барса» Риаднинг трансферидан тушган пулнинг ярмини олади.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Шади Риад уч йил давомида (2019 йилдан 2022 йилгача) «Барселона» тизимида бўлган. Жорий мавсумда ҳимоячи «Бетис» сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушди.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:50, 23.05.2024.
Ўқилди: 1432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик