Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Тимур Кападзе: "Айрим футболчилар ёзда "Олимпик"ни тарк этиши мумкин"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Андижон" ҳозир ажойиб формада, яхши ўйин кўрсатяпти. Айниқса, бу йил жамоа анча кучайди. Ижобий натижаларга эришяпти. Шунинг учун қийин учрашув бўлишини кутдик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Дуранг адолатли бўлди. Биз уларга деярли имконият бермаслика ҳаракат қилдик, улар ҳам бизга тўсқинлик қилишди. Балки иккала жамоада бир-иккита имконият бўлгандир. Умуман олганда, дуранг адолатли.

Ким кетади, ким қолади, буни вақт кўрсатади. Бунга қарамаяпмиз. Олдимизда олимпиада турибди, жамоани шунга тайёрлаймиз. Таркибдаги ўзгаришлар жароҳат билан боғлиқ. Иккала дарвозабонимиз – Ҳамид ва Шукрон ҳам жароҳатда. Ўтган сафар ва бугун ҳам Эдем майдонга тушди. Ёмон эмас, яхши. Имконият беряпмиз ва бундан фойдаланяпти. Тоировга келсак, ўтган сафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олди. Бизда жароҳатдаги футболчиларимиз кўп. Тоиров эса аввал жароҳатда эди, энди сафга қайтди. Мамасидиқов ҳам таркибга қайтяпти, кейинги учрашувдан майдонга тушади. Ротация аввал жароҳат билан боғлиқ, иккинчидан ҳаммасига имконият беряпмиз. Ҳар хил жароҳат бор. Футболда барибир курашлар бўлади. Жиддий жароҳатлар эмас. Фақат вақт керак. Қолгани яхши формада. Қўрқмасдан ротация қиляпмиз.

Бизда доим селекция давом этади. Ёзда айрим футболчиларни кетиш эҳтимоли бор. Мавсум бошида келишув бор эди, кетаётган жойида орқага қайтишган. Уларни ўрнига бошқаларни таклиф қилиб, ишлашда давом этамиз.

Уларни ҳаммасида имконият бор, барчасини кузатяпман. Нафақат Эсанов, балки Бектемир Абдуманнонов ҳам яхши ўйнаяпти. Ҳимоячи Ислом Маматказин ҳам рўйхатда бор, уларни кузатяпмиз. Ростдан ҳам улар Андижоннинг ғалабаларига катта ҳисса қўшишяпти. Биласизлар, терма жамоада рақобат бор. Солиштирамиз, ким кучлилигини. Ислом Маматказинни олдин чақирганман, кўрганман. Аммо олдинги Ислом билан ҳозиргисини фарқи бор, айни пайтда анча кучайган. Кўз тегмасин, шундай давом эцин. Нафақат олимпия, балки келажакда миллий терма жамоамиз учун ҳам яхши номзод. Бектемир ва Шерзодни ҳам яхши танийман. Жамоамда тўп суришган, имкониятларини яхши биламан. Имконият бўлса, чақирамиз, кўрамиз. Лекин Олимпиада учун таркиб қисқаряпти, 18 нафар футболчи жалб қилиш керак. Камайтирган ҳолат, бош қотяпти. Улар билан гаплашиб турамиз. Кеча машғулот олдидан ҳам кўришдим. Деярли укаларим, десам ҳам бўлади. Балки мендан нимадирлар ўрганишгандир. Бу йигитларга фақат омад тилайман. Келажаги бор, уларни. Меҳнат қилишда давом этишсин. Олимпиадада ҳеч ким олдиндан аниқ ўйнайман деб айта олмайди. Кимга насиб қилса, энг кучлиларини олиб кетамиз. Бу футболчилар учун барчаси олдинда", - деди Кападзе.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 04:14, 25.05.2024.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.