Киран Маккенна "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни афзал кўради.
"Ипсвич" бош мураббийига "Челси" ва "Брайтон" клублари қизиқиш билдирмоқда. The Times нашрининг ёзишича, болалигидан “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қилган 38 ёшли мутахассис аввало бош мураббийликдан кетиши кутилаётган Эрик тен Хаг билан вазиятга ойдинлик киритишни кутмоқчи.
"Юнайтед" аллақачон Маккенна билан боғланиб, ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилган.