Кириш Регистрация

Тер Штеген Хавига сўнгги тилакларини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген истеъфога чиққан Хави Эрнандесга мурожаат қилди. Янги мавсумдан бошлаб каталонияликлар янги мураббийга эга бўлишади - клуб жума куни Хавини ишдан бўшатилганини расман эълон қилди.

“Ҳурматли Хави, азиз жаноб. Бизга йўналишни ўзгартириш керак бўлганда сиз клубга қайтдингиз. Сиз жамоамизга бўлган ишончни тиклай олдингиз, сизнинг раҳбарлигингизда биз яна совринларни юта бошладик. Сизга ва барча ходимларга ҳар куни ишингизга бўлган иштиёқингиз учун раҳмат.

Энди биз иккинчи марта хайрлашяпмиз, лекин бу клуб доим сизники бўлиб қолади. Сиз билан жамоадош ва мураббий сифатида ишлаш жуда ёқимли эди ва сиз менинг дўстим бўлиб қолганингиздан хурсандман. Сизга ва оилангизга энг яхши тилакларимни тилайман”, — деб ёзди Тер Штеген ижтимоий тармоқларда.

Киритилди: 05:25, 25.05.2024.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.