"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике "Барселона"дан Хави Эрнандеснинг истеъфоси ҳақидаги саволга жавоб берди. Каталония гранди жума куни ўз мураббийини ишдан бўшатганини расман эълон қилди.
"Барселона" билан ўйинимиздан сўнг мен Хави қолишини исташимни айтдим. Ўшандан бери менинг фикрим ўзгармади", - дейди мураббий.
Хави Эрнандес "Барселона"да икки ярим йил ишлади. Апрель ойида клуб раҳбарияти мутахассисни кетмасликка кўндирган, аммо май ойида вазият бирданига янги тус олган ва улар испанияликни ишдан бўшатишга қарор қилишган.