"Манчестер Юнайтед"нинг 28 ёшли дарвозабони Андре Онана Англия Премьер-лигасининг сўнгги мавсумидаги ўйини ҳақида гапирди.
“Манчестер Юнайтед”га дунёнинг энг яхши дарвозабони сифатида келдим ва ҳаммаси парчаланиб кетди. Хайрон бўлдим: "Нима бўлди?" Лекин футболда баъзида шундай бўлади. Бироқ, ҳамма нарса ўрнимиздан туриб, жанг қилишни хоҳлашингизга боғлиқ. Бу ерга келиш учун нима қилганимни биламан ва кимлигимни биламан. Ўрнимдан туриб жанг қилишга қарор қилдим", - дея Онана сўзларини келтиради Daily Mail.
Камерунлик дарвозабон жорий мавсумда клуб сафида 50 та ўйинда майдонга тушди ва 13 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.