Кристиан Пулишич "Милан"да дебют мавсумини ажойиб ўтказди.
Америкалик футболчи А Сериянинг сўнгги турида "Салернитана"га қарши ўйинда (3:3) голли узатмани амалга оширди.
Умуман олганда, 25 ёшли футболчи якунланган Италия чемпионатида 12 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Opta хабарига кўра, Пулишич сўнгги 20 йил ичида Какадан кейин А Серияда бир мавсумда 20 та голда иштирок этган "Милан"нинг иккинчи ярим ҳимоячиси бўлди.