Суперлига 9-туридан ўрин олган "Нефтчи" – ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бу ўйинда гол урганимизга қадар тўпни назорат қилиб туриб, тезроқ химоядан ҳужумга ўтиб турдик. Гол киритилгандан сўнг асабийлик пайдо бўлди. Учрашув охирида юракни ховучлаб ўтирдик. Яхшики, муҳим уч очкони қўлга киритдик.
Биз ўз майдонимиздаги ўйинларни шундай ажойиб атмосферада ўтказмоқдамиз. Жуда кўп мухлислар ташриф буюришмоқда. Улар бизни олдинга чорлашмоқда. Қачонки, мухлислар бизни шундай қўллаб-қувватлар экан, рақиб томон ҳужум қилиш учун қўшимча куч бағишлайди. Бизнинг мухлисларимизга катта респект. Кейинги ўй ўйинларимизда шундай стадионни тўлдириб ўтиришса, йигитлар майдонга яна фақат ғалаба учун тушишади.
Муаммолар хақида кўп гапириб ўтирмайман. Муаммолар ўзимизники, вазият яхши томонга ўзгармоқда. Биз раҳбарлар билан гаплашиб олдик. Биз ўз томонимиздан, раҳбарият эса ўз томонидан вазифаларини бажарса ҳаммаси яхши бўлади.
Ғафуровда ажойиб курашувчанлик хислати бор. Кейинги ўйинларда майдонга тушса керак. Тикланиш жараёни яхши кетмоқда.
Ўйинларимизда камчиликларимиз бор. Охирги дақиқалардаги асабийлик бўлмаганда максимал балл қўйиш мумкин эди. Ўйинимизда ўсиш бор. Тўғри йўлдамиз, балларнинг ярими бор эди бизда, қолган ярмини бугун ўйнадик", — деди Левченко.