"Барселона" бир неча кун олдин Хави жамоани тарк этишини маълум қилди. Клубда шундай футболчилар бор эдики, уларни айнан мураббий таркибда ушлаб қолаётган эди. Энди улар жамодан кетиши мумкин. Келинг, Хави кимларга имконият бериб келганини кўрибн чиқамиз.
Фермин Лопез. Фермин "Севилья"га қарши ўйинда "Барса"нинг мавсумдаги сўнгги голини урганидан сўнг, у Хавининг олдига бориб, уни қучоқлади. Ўтган ёзда "Барса" уни Польшага жўнатмоқчи бўлганида, айнан Хави Ферминга ишонган эди.
Кейинчалик нима бўлишини ҳар ким ўзича тахмин қилиши мумкин. Фермин Флик қўл остида мунтазам ўйнаши ва яна 43 та ўйин ўтказишига ишончи комил эмас.
Ферран Торрес. Хави "Барса"ни 2022 йилда "Манчестер Сити"дан Ферранни сотиб олишга кўндирганди. Испаниялик ҳужумчи "Барса"да яхши дамларни ўтказди, аммо унинг муаммоси барқарорлик йўқлиги бўлиб қолди. Агар Хави аллақачон Ферранни захира ўриндиғида қолдиришни бошлаган бўлса, янги мураббий қўл остида нима бўлишини тасаввур қилиш мумкин.
Серги Роберто. Хави истеъфога чиқарилишидан олдин "Барса" сардори билан шартномани узайтиришга тайёр эди. Клуб энди ҳам бу қарорида қоладими, йўқми ҳозирча номаълум. Робертога қолишга рухсат берилган тақдирда ҳам у янги мураббий қўл остида камроқ ўйин ўтказса керак.
Иньиго Мартинес. Ўтган ёзда Хави 33 ёшли ҳимоячининг "Барса"га ўтишига рози бўлганди. Шунингдек, у бу мавсумда Мартинесга кўп ўйин вақти берди. Аммо янги мураббий келиши билан футболчининг ҳолати ўзгариши мумкин.