Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси финали олдидан Винисиус ва унинг собиқ “Боруссия”даги жамоадошлари ҳақида гапирди.
1 июнь куни "Реал" ярим ҳимоячи аввал уч мавсум тўп тепган "Боруссия"га қарши ўйнайди.
“Бу ҳафта мен собиқ жамоадошларим билан гаплашмадим. Мен Санчо билан гаплашдим ва у ерда учрашишга келишиб олдик.
Келганимда бу ердаги одамлар мени ўз қанотлари остига олишди ва бу мен учун катта аҳамиятга эга”, - дейди “Реал”нинг инглиз ярим ҳимоячиси.
У шунингдек, ҳозирги жамоадоши Винисиус Жуниор ҳақида гапирди: "Вини энг яхши ҳолатда бўлганида, унга қарши ҳимояланишнинг иложи йўқ. Мен ҳар доим уни энг зўр деб айтаман."