Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Ғалабага элтувчи «тирқиш»

Баҳо:
+ | -

Ҳа, ЕЧЛ ярим финалининг «Боруссия» Д. - «ПСЖ» дастлабки беллашувида 31 ёшли Никлас Фюллькругнинг ягона голи дортмундликлар ғалабасини таъминлади.

Голдан кейин нафақат мезбонлар, балки меҳмонларда ҳам имкониятлар юзага келган бўлсада, ҳисоб ўзгармади ва Фюллькруг ўйин қаҳрамонига айланди.

Сўнгги йилларда жуда камайиб кетган германиялик классик ҳужумчиларнинг бири яна бир лавҳада ажойиб ҳаракати эвазига Марсель Забитцерни тўп билан таъминлади. Бироқ Жанлуиджи Доннарумма ўта хавфли зарбани бартараф этди. иккинчи бўлимда Никласнинг ўзи 2-голни уриши мумкин эди, бу сафар тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Ҳужумчи топ-жамоа таркибида тўп суриш имкониятига фақат 30га чиққанида эга бўлди - ўтган йил ёзида «Дортмунд»га ўтди. Никласнинг дебют мавсуми рисоладагидек: Бундеслигада 12та гол, 8та ассист, ЕЧЛда 3тадан гол ва ассист. Қўшимчасига, у ҳаводаги курашларда кўпинча ғолиб чиқади, жамоанинг ҳимоядан ҳужумга ўтишида ёрдам беради. Энг муҳими, ЕЧЛ плей-офф босқичидаги «Атлетико» ва «ПСЖ» устидан ғалабани таъминлаган голлар муаллифи ҳам шу ҳужумчи.

Фюллькругнинг энг юксак чўққиси - ЖЧ-2022. Ўшанда у Луис Энрике жамоасига гол урган

Қатар мундиалидаги Испанияга қарши баҳсда керакли пайтда захирадан ўйинга қўшилган Никлас ўз голи билан Бундестимни мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Ўша пайтларда «Вердер» ҳужумчиси терма жамоа мутасаддиларининг эътиборидан умуман четда қолган, мундиалга қадар бирор марта ҳам таклиф олмаганди. Бундеслиганинг энг яхши тўпурарларидан бири терма жамоада ўйнаши кераклигини немис футболи афсоналари талаб қилишганди. Асосий ташаббускор - Лотар Маттеус. У 2 ҳафта медиа орқали хитоб қилганди: «Ханси Фликнинг кўзи ожиз, деб ўйламайман. Фюллькругнинг салоҳиятини у жуда яхши билади. Никлас - заявкадан жой олиши яққол кўриниб турган даъвогар».

Ўша пайтда терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Тони Кроос бу ғояни қўллаб-қувватлади: «Мураббийлар штаби Фюллькруг номзодини жиддий ўрганиб чиқиши лозим. Ҳозирги савияси билан Никлас албатта, мундиалда тўп суриши шарт».

Никлас қатарда нафақат тўп сурди, балки Испания ва Коста,Рика дарвозаларини забт этиб, мундиал қаҳрамонлари сафидан жой олди. Юлиан Нагельсманн даврида эса, Бундестимнинг етакчиларидан бирига айланди: ҳозиргача тўпурар 15та ўйинда 11та голни расмийлаштирди. Яқинда биз Фюлленинг ўйинларини немислар мезбонлигида бўлиб ўтадиган Евро-2024 турнирида томоша қилиб, баҳо бериш имкониятига эга бўламиз. ЕЧЛдек нуфузли турнирдаги муваффақиятли иштирок унинг маҳоратини янада ошириши ва бошланғич таркибдан жой олишини таъминлашига шубҳа йўқ.

Фюллькругга жароҳатлар халал берди, лекин 30 Ёшда Бундеслиганинг топ  ҳужумчисига айланди

Дарҳақиқат, доимий шикастланишлар таъсирида Никлас узоқ вақт ҳаракат қилишига тўғри келди. У «Нюрнберг»да ҳам, «Ганновер» ва «Вердер»да ҳам талаб даражасида ўйнай олмади. Ниҳоят, нохуш анъанага 2021/22 йиллар мавсумида, «мусиқачилар» 2-Бундеслигага тушиб кетишганида чек қўйилди. Марвин Дюкш билан сермаҳсул дуэтни ташкил этган Никлас шериги билан ҳамкорликда 39та гол уришди. Фюллькруг Дюкшни энг яхши шерик сифатида ҳурмат қилади. Германияда таниқли ҳужумчилар етарли. Бироқ уларнинг кўпчилиги фақат иккинчи лигада порлайдилар, 15тадан кўпроқ гол уриш у ердагилар учун одатий ҳол, лекин улар ўша сермаҳсулликни элитада намойиш эта олишмайди. Фюллькруг - бу ишни уддалай олган камдан,кам ҳужумчиларнинг бири. Кейинги мавсумида у 16та гол билан Германия чемпионатининг энг яхши тўпурари унвонига сазовор бўлганди.

Никлас бир неча марта «Вердер»га садоқатини изҳор этган, фаолиятини фақат Бременда ўтказиш мақсадида клуб учун манфаатли шартномаларга рози бўлганди. Бироқ шиддатли мавсумдан кейин «Боруссия»нинг таклифини рад эта олмади ва ёзнинг охирги куни 16,5 млн. евро эвазига Дортмундга йўл олди. Бременликлар фақат Диего, Томас Дилэйни ва Месут Озилни ундан қимматроқ баҳоларда сотишган.

Ҳа, «арилар» жорий мавсумда чемпионликка даъвогарлар сафида эмаслар, лекин Никласнинг ўзи самарали ўйин кўрсатмоқда: Харри Кейн даражасида бўлмасада, ҳар ҳолда, Себастьян Аллерни захира ўриндиғига «михлаб», ўзининг топ мақомидаги ҳужумчи эканлигини исботлади. Унинг ЕЧЛдаги дебюти ҳам рисоладагидек.

Никласнинг лақаби - «Тир­қиш». Тишсиз мафтункор табассуми туфайли

Қаҳрамонимизнинг «ПСЖ» дарвозасига гол урганидан кейинги табассумига эътибор беринг - унинг чиндан ҳам мафтункор эканлигини рад этиш қийин.

Германияда Фюллькругни тишларининг ғайритабиий жойлашуви туфайли «Тирқиш» деб аташади. Кўпчилик бу лақабни Марко Арнаутович топган, деб ҳисоблайди. Никласнинг ўзи эса бу масалада бош қотирмайди: «Мени биладиган кишилар фикрича, бу менинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатим. Рафиқам билан мактаб ёшидан бери танишман, у мен қандай бўлсам, шундайлигимча, тирқиш билан севиб қолган. У учун ҳаммаси яхши бўлса, менда ҳам ҳаммаси жойида. Айрим муолажаларни синаб кўрдим, фойдаси бўлмади. Аксинча, тирқиш янада кенгайиб қолди. эҳтимол, қачондир тишларимни тузатишга уриниб кўрарман. Агар илҳом келиб қолса, балки эртага шифохонага борарман».

Фюллькруг табиатидаги яна бир фазилат - футболга бўлган самимий муҳаббат. «Вердер»даги маошлар қисқартилишига рози бўлганлигини у қуйидагича изоҳлади: «Футболчининг фаолияти 15 йил атрофида бўлади. мен шу вақт ичида имкони борича кўпроқ завқ олишни истайман. Ҳа, пасайишларга рози бўлдим, лекин ҳозир ҳам кўп иш ҳақи оляпман, мен учун етарли».

Фюлле умуман, ўзини футболдан ташқарида тасаввур қила олмайди: «Профессионал футболдаги фаолиятимни тўхтатсам, ҳаваскорлар футболига ўтаман. Мен доимо ўйнашни истайман, чунки уни севаман».

Буларнинг ҳаммаси келажак режалари. Ҳозирча «тир­қиш» «Дортмунд»га ЕЧЛ кубогини олиб бериши керак...

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:54, 27.05.2024.
Ўқилди: 1026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.