"Реал"нинг 38 ёшли футболчиси Лука Модрич ўз режалари ҳақида гапирди. 34 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган Тони Кроосдан фарқли ўлароқ, хорватиялик футболчи "қироллик клуби" билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирмоқчи.
"Мен қачон нафақага чиқишимни аниқ айта олмайман. Бу менинг ҳис-туйғуларимга боғлиқ бўлади. Ҳозир ўзимни жисмонан шу қадар яхши ҳис қиляпманки, элита савиясида ўйнашда давом этишимга тўлиқ ишонаман. Ёшга қарамаслик керак", - дея Модрич сўзларини келтиради Madrid Xtra.
1 июнь куни Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига қарши майдонга тушади.